Гвардиола Чемпионлар Лигасида тарихий антирекорд ўрнатди
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичида Мадриднинг «Реал» клубига қарши кечган жавоб учрашувидан сўнг (1:2) мусобақа тарихидаги нохуш антирекордни ўрнатди. «Шаҳарликлар» икки ўйин натижасига кўра 1:5 ҳисобида имкониятни бой бериб, турнирни тарк этишди.
Madrid Zone нашрининг хабар беришича, Гвардиола Чемпионлар Лигаси тарихида кетма-кет уч мавсум давомида айнан бир жамоадан мағлуб бўлиб, мусобақадан чиқиб кетган илк мураббийга айланди.
«Манчестер Сити» бундан аввалги 2024/2025 йилги мавсумнинг плей-офф босқичида (умумий ҳисоб 2:3) ва 2023/2024 йилги мавсумнинг чорак финалида (4:4, пенальтилар серияси бўйича 3:4) ҳам айнан Мадрид клубига имкониятни бой берган эди.
Шунингдек, Гвардиола шогирдлари сўнгги беш мавсумнинг тўрттасида Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичида айнан «Реал» Мадрид тўсиғидан ўта олмаганликлари қайд этилган.