Гвардиола: «Бу мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бири бўлди»
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” АПЛ турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.
ФОТО: Getty images
"Манчестер Сити" АПЛ 15-турида "Сандерленд"ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиндан сўнг “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Бу мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бири бўлди. Ажойиб жамоага қарши. "Қуруқ" ўйин ва рақибга нимадир яратишга деярли имкон бермаганимиздан мамнунман. Фақат бир вазиятда Диаш тўпни йўқотди, аммо бошқа томондан ҳаммаси яхши эди. Бу жамоа одатда кўп вазиятлар яратади, аммо биз бугун жуда ҳушёр эдик," - деди Гвардиола Sky Sports’га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” АПЛ турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист