locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гвардиола: «Бизга сўнгги палладаги аниқлик етишмади»

«Ман Сити» бош мураббийи «Реал»га (3:0) қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола УЕФА Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Реал»га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Мураббий жамоасининг ўйини у қадар ёмон бўлмаганини таъкидлаб, қуйидагича фикр билдирди:

«Натижа кўриниб турибди, бироқ олдинда ҳали 90 дақиқа бор. Назаримда, ҳаммаси у қадар ёмон бўлмади. Биринчи бўлимда рақибда учта вазият бўлди ва улар учта гол уришди. Улар ҳужумга ўтишда доим хавфли ҳисобланади. Биз эса бир неча бор рақиб ҳимоя чизиғигача етиб бордик, иккинчи бўлимда ҳам бу давом этди. Бизга фақатгина сўнгги узатма етишмади. Рақиб жуда тартибли ҳимояланди. Ўйинни ёмон бошламаган эдик. Энди овқатланиш, дам олиш ва кайфиятни кўтариш вақти келди.

Дарвоза чизиғигача етиб борганингда ва жарима майдончаси ичида 4-5 нафар футболчи бўлганда, ҳаммасини сифатли узатма ҳал қилади. Бизнида бундай имкониятлар бўлди. Агар гол ура олганимизда, кайфият дарров яхшиланган бўларди. Бизга айнан шу сўнгги палладаги аниқлик етишмади. Балки, кейинроқ ўйинни қайта кўриб чиққанимда у менга ёқмас, бироқ ҳозир ҳаммаси у қадар ёмон эмасдек туюлмоқда», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтирмоқда Managing Madrid нашри.

Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 17 март куни Манчестердаги «Этихад» стадионида бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг