locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гвардиола: «Бизга футболчилар етишмаяпти»

«Ман Сити» бош мураббийи кадрлар муаммоси ҳақида гапирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Челси»га қарши АПЛнинг 20-тур учрашувида (1:1) Йошко Гвардиол ва Рубен Диаш жароҳат олиб, ўйинни охиригача давом эттира олмаганидан сўнг жамоанинг кадрлар билан боғлиқ ҳолати ҳақида фикр билдирди.

«Албатта, мен хавотирдаман. Бугунги ўйинда захира ўриндиғимизга эътибор бердингизми? У ерда академиядан чиққан тўрт нафар футболчи бор эди ва яқин вақтда уларнинг сони яна кўпайиши мумкин. Чунки бизда шунчаки футболчилар етишмаяпти.

Жароҳатлар сони жуда кўп. Жон Стоунс бир неча ойдан бери майдонга тушмаяпти. Энди Рубен сафдан чиқди, Йошко ҳам жароҳат олди. Натан Аке ҳам, ҳаммага маълум, доимий равишда ўйнай олмаяпти. Вазият шундай. Биз бардошли бўлишимиз ва ечим топишимиз керак. Жамоавий руҳимиз бор ва у йўқолмайди.

Гвардиол масаласига келсак, якуний маълумот кейинроқ бўлади, аммо ҳозирча вазият унчалик ижобий кўринмаяпти. Рубен билан боғлиқ ҳолат ҳам кейинроқ аниқ бўлади. Мен ҳали шифокор билан гаплашмадим, бироқ агар Диаш ўйинни давом эттира олмаган бўлса, демак у ноқулайликни ҳис қилган», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради ESPN.

20 турдан сўнг «Манчестер Сити» Англия Премьер-лигаси жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа етакчи «Арсенал»дан 6 очко орқада. Эртага, АПЛнинг 21-тури доирасида «шаҳарликлар» ўз майдонида «Борнмут»ни қабул қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг