locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гвардиола: «Биринчи бўлимда идеал ўйнамадик»

Испаниялик мутахассис "Лидс"га қарши баҳсдаги ғалабага ўз муносабатини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гвардиола: «Биринчи бўлимда идеал ўйнамадик»
ФОТО: Getty images

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Лидс”га қарши (3:2) ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ҳозирги вазиятда ғалаба қозониш биз учун енгил нафас олишдай бўлди. АПЛнинг қай даражада рақобатбардош эканини яхши тушунамиз. Очиғи, биринчи бўлимда идеал ўйнамадик: бир неча марта тўпни йўқотдик, лекин рақибга бирор зарба беришга имкон бермадик.

Аммо тўрт-бешта аниқ вазият яратганимизни ҳам унутмаслик керак. Ўша пайтнинг ўзида ўйин тақдирини ҳал қилишимизни мумкин эди.

Иккинчи таймда улар тактикани ўзгартириб, 5–3–2га ўтди ва биз гол қабул қилиб олдик. 2:2 ҳисобидан кейин ўйинни кучайтирдик, ҳужумга кўпроқ ўйинчи қўшдик – Мармуш, Фоден, Шерки – ва учинчи гол учун етарли имкониятлар яратдик”, - деди испаниялик мутахассис.

Маълумот ўрнида, ушбу ғалаба орқали Пеп шогирдлари очколари сонини 25 тага етказиб олди ва турнир жадвалида 2-ўринга қичиб олди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг