locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гвардиола: «Барселона» ва «Реал» — мураббийлар учун энг оғир клублар»

«Ман Сити» бош мураббийи Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гвардиола: «Барселона» ва «Реал» — мураббийлар учун энг оғир клублар»
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола сўнгги натижалар фонида танқидга учраётган «Реал Мадрид» устози Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади.

«Мен уни жуда яхши тушунаман, чунки биз икки йил бирга ишлаганмиз ва бу менда ажойиб таассурот қолдирган. Бизда жуда кўп умумий жиҳатлар бор. “Барселона” ва “Реал” — мураббийлар учун энг оғир клублар, энг катта босим айнан шу ерда бўлади. Мен унга фақат энг эзгу тилакларни билдираман, чунки уни чин дилдан ҳурмат қиламан ва қадрлайман», — дейди Гвардиола.

Маълумот учун, Ла Лига доирасидаги сўнгги бешта ўйинда «қироллик клуби» бир марта ғалаба қозонди, бир марта мағлуб бўлди ва уч марта дуранг ўйнади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг