locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гвардиола: Асосий талабим — жамоа соғлом бўлиши

“Манчестер Сити” мураббийи марказий ҳимоя ва янги мавсум олдидан орзуси ҳақида гапирди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гвардиола: “Асосий талабим — жамоа соғлом бўлиши”
Расм: gettyimages.com

Англия гранди “Манчестер Сити” янги мавсум арафасида жамоа ичидаги асосий масалаларни муҳокама қилмоқда. Бош мураббий Хосеп Гвардиола матбуотга берган сўнгги изоҳида марказий ҳимоя ва жамоага қўйган асосий талабини тилга олди.

Испаниялик мутахассис айни пайтда муҳим рол ўйнаётган Рубен Диаш – Жон Стоунз жуфтлигини алоҳида таъкидлаб, улар жамоа ўйинидаги барқарорлик учун катта аҳамиятга эга эканини қайд этди. Шу билан бирга, Йошко Гвардиол, Мануэл Аканжи, Натан Аке ва ёш иқтидор Абдуқодир Ҳусановни ҳам клуб учун муҳим футболчилар сифатида эътироф этди.

“Ҳар бирига ишончим катта, уларнинг борлиги биз учун улкан имконият”, — деди Гвардиола.

Шунингдек, у янги мавсум олдидан ўзининг энг катта талабини ҳам очиқ қилди:
“Менинг ягона истагим — жамоа соғлом бўлиши. Жароҳатлар футболнинг ажралмас қисми, аммо ўтган мавсумдагидек кўпайиши мутлақо керак эмас. Асосийси, футболчилар майдонга чиқиб рақобат қила олишлари”, — дея таъкидлади испаниялик мураббий.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг