locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гвардиола: «Ҳаммаси «Арсенал»га боғлиқ»

“Манчестер Сити” 36 та ўйиндан кейин 77 очко билан Англия чемпионати жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гвардиола: «Ҳаммаси «Арсенал»га боғлиқ»
ФОТО: Getty images

Пеп Гвардиола бошчилигидаги “Манчестер Сити” жамоаси Англия Премьер-лигасининг 31-туридан қолдирилган баҳсда “Кристал Пэлас”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этгач, мутахассис чемпионлик пойгаси ҳақида фикр билдирди.

“Ҳаммаси “Арсенал”га боғлиқ. Агар улар қолган икки учрашувда ғалаба қозонса, бу ҳақда гапиришнинг ҳожати йўқ. Биз қила оладиган ягона иш — имконият бўлиб қолса, яқин туриш.

Охирги икки ўйин жуда оғир кечади. Ҳозир эса қўлимиздан келадиган иш — тезроқ дам олиш ва Англия кубоги финалига тайёргарлик кўриш.

Аммо масала фақат Кубок финалида эмас. Ундан уч кун ўтиб “Борнмут”га қарши ўйин бор. Лондонга парвоз, кейин футболчилар оилалари бағрига қайтишади — чарчоқ сезилмай қолмайди. Мен футболчилардан ортиқ нарса талаб қила олмайман. Биз “Уэмбли”га ғалаба учун борамиз ва рақибга қарши жисмонан ҳам, руҳан ҳам тайёр бўлишимиз шарт.

Уларнинг мавсуми унчалик яхши кечмаяпти, аммо жамоада сифат бор. Албатта, улар бор кучини ишга солади ва биз ҳам ғалаба учун қўлимиздан келганини қилишимиз керак”, — деди Гвардиола матбуот анжуманида.

Айни пайтда “Манчестер Сити” 36 та ўйиндан кейин 77 очко билан Англия чемпионати жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг