Гвардиола Алекс Фергюсон натижасини такрорлади
Испаниялик мутахассис ҳисобида Лига Кубогида 5 та ғалаба бор.
ФОТО: Getty images
«Манчестер Сити» Англия Кубоги–2025/2026 финалида «Челси»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, трофейни қўлга киритди.
Шу тариқа, «шаҳарликлар» бош мураббийи Пеп Гвардиола мазкур мусобақада учинчи бор ғолиб чиқди ва Алекс Фергюсон натижасини такрорлади. Эътиборли жиҳати шундаки, фақат Гвардиола ва Фергюсон Англия Кубоги ҳамда Англия Лига Кубогини уч мартадан ортиқ ютишга муваффақ бўлган.
Испаниялик мутахассис ҳисобида Лига Кубогида 5 та ғалаба бор. Фергюсон эса 5 марта Англия Кубогини ва 4 марта Лига Кубогини ютган.
Ярим финалда «Челси» «Лидс Юнайтед»ни 1:0 ҳисобида енгган бўлса, «Манчестер Сити» «Саутгемптон» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист