locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гвардиола: «Агар очко йўқотсак, барчаси тугайди»

«Ман Сити» бош мураббийи «Вест Ҳэм»га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 30-тури доирасида «Вест Ҳэм»га қарши бўлиб ўтадиган ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Олдимизда «Вест Ҳэм» билан учрашув турибди. Премьер-лига — қўлга киритилиши энг мураккаб соврин. Биз ҳали ҳам курашни давом эттиряпмиз, бироқ очко йўқотиш чемпионлик умидларини бутунлай узиб қўйишини жуда яхши тушунамиз. Мен доимо айтганимдек, сўнгги 10 та турга кириб келганимизда, ҳар бир жамоа ўз мақсадлари — жон сақлаш, Европа кубоклари йўлланмаси ёки чемпионлик учун жиддий кураш олиб боради. Ҳар бир ўйин ҳал қилувчи аҳамиятга эга ва энди иккинчи имконият бўлмайди», — деди Гвардиола.

«Манчестер Сити» ва «Вест Ҳэм» жамоалари ўртасидаги 30-тур учрашуви 14 март, шанба куни «Лондон» стадионида бўлиб ўтади. Айни пайтда 29 та турдан кейин 60 очко тўплаган «шаҳарликлар» турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Арсенал»дан 7 очко ортда қолмоқда. Таъкидлаш жоизки, Гвардиола шогирдларининг захирасида битта ўйин мавжуд.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг