locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гвардиола: «10 йил олдин тўғри танлов қилган эканман»

«Ман Сити» бош мураббийи Розеньорнинг истеъфоси ҳақида гапирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигаси доирасида «Бёрнли» устидан қозонилган ғалабадан (1:0) сўнг, «Челси» устози Лиам Розеньорнинг истеъфоси ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Бу хабарни эшитиш мен учун оғриқли. Унинг юқори савияли мураббий эканлигига ишончим комил. Ҳар сафар шундай воқеалар содир бўлганида, ушбу клубда фаолият юритаётганимдан қанчалик омадим чопганини қайта-қайта ўйлайман. 10 йил олдин кучли раҳбарият, яхши бош ва спорт директорларига эга ташкилотга келиб, тўғри танлов қилган эканман. Ҳамкорлик қилаётган инсонларимнинг ишончи ва барқарорлиги менга доим ҳайрат бағишлайди. Менинг бахтим кулиб боққан», — деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, 22 апрель куни «Челси» Лиам Розеньорнинг истеъфосини эълон қилди. Англиялик мутахассис Лондон клубига январь ойида «Страсбург»дан келган бўлиб, томонлар ўртасидаги шартнома 2032 йилгача мўлжалланган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг