locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гвардиол «Манчестер Сити» шартномасини узайтирди — Романо

Томонлар 2031 йилнинг ёзигача мўлжалланган меҳнат шартномасини имзолаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гвардиол «Манчестер Сити» шартномасини узайтирди — Романо
ФОТО: Getty images

Хорватия терма жамоаси ҳимоячиси Йошко Гвардиол «Манчестер Сити» билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манбага кўра, томонлар 2031 йилнинг ёзигача мўлжалланган меҳнат шартномасини имзолаган. Таъкидланишича, клуб хорватиялик футболчини жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири сифатида кўрмоқда.

Гвардиол 2023 йилнинг ёзидан буён «шаҳарликлар» сафида тўп суриб келмоқда. Шу вақт ичида хорватиялик футболчи Англия жамоаси сафида 122 та ўйинда иштирок этиб, 13 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг