locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Гуруч курмаксиз бўлмайди»: Қозоғистон бош мураббийи Ўзбекистонни танқид қилди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
«Гуруч курмаксиз бўлмайди»: Қозоғистон бош мураббийи Ўзбекистонни танқид қилди
ФОТО: KFF

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати масаласини ҳал қилганидан сўнг кўпгина қардош давлатлар ижтимоий тармоқлар орқали табрик йўлламоқда.

Бироқ, «гуруч курмаксиз бўлмайди» деганларидек, Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Али Алиев ушбу натижага ғалати фикр билдирди.

«Бир марта Жаҳон чемпионатига чиққанингиздан сўнг, кейин Ўзбекистонда нима бўлишини билмаймиз. Қозоғистон эса Европада тўп суради. Албатта, Ўзбекистонни улкан ғалаба билан табриклайман, бироқ Европа анча катта даража.

Биз уйимизга Франция ёки Бельгия каби катта жамоаларни олиб келишимиз мумкин. Мбаппе ёки яқинда келадиган Лукаку шунга мисол. Ўйлашимча, мамлакат футболи учун УЕФАда бўлиш кўпроқ аҳамиятга эга», — деди Алиев.

Маълумот учун, Қозоғистон айни дамда ФИФА рейтингида 113-ўринда, Ўзбекистон эса 57-ўринда бормоқда. Қўшниларимиз 1994-йилдан 2002-йилгача Осиёда, ҳозирда эса УЕФА саралаш тизимида иштирок этиб келмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг