locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Гулистон» жамоаси 29 июндан машғулотларга қайтади

Шунингдек, 4 та назорат ўйинлари ташкил этилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 «Гулистон» жамоаси 29 июндан машғулотларга қайтади
Фото: Гулистон ПФК

АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионати муносабати билан Биринчи лига жамоалари ҳам ёзги таътилга йўл олганди.

«Гулистон» жамоаси ҳам «Жиззах ФА»га қарши баҳсдан кейин футболчиларга қисқа муддатли дам беришга қарор қилганди. Эндиликда жамоа 29 июндан яна машғулотларга қайтади.

Ёзги йиғин давомида футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклаш ва мавсумнинг қолган қисмига яхшилашга эътибор қаратилади. Шунингдек, «Бунёдкор», «Металлург», «Каттақўрғон» ва «Ғазалкент» жамоалари билан назорат ўйинлари ташкил этилади.

“Шунингдек, селекция ишлари ҳам давом эттирилади. Йиғинга бир қатор тажрибали ва ёш ўйинчилар ҳам таклиф этилади ҳамда таркиб шакллантирилади. Бу борада клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби фаол тарзда шуғулланмоқда”, - дейилади хабарда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг