locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Гулистон» Тожикистон Олий лигасининг амалдаги чемпиони билан дуранг ўйнади

Биринчи лиганинг иккинчи даврасига тайёргарликни давом эттираётган «Гулистон» футбол клуби Тошкентда навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Гулистон» Тожикистон Олий лигасининг амалдаги чемпиони билан дуранг ўйнади
photo: Guliston FK

Биринчи лиганинг иккинчи даврасига тайёргарликни давом эттираётган «Гулистон» футбол клуби Тошкентда навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

Аббос Эргашев бошқарувидаги жамоамиз Тожикистон Олий лигасининг 14 карра ғолиби «Истиқлол»га қарши ўйнади. Ҳозирда ушбу жамоани 2025 йилги мавсумда Фарғонанинг «Нефтчи» жамоасини Суперлигада чемпионлик сари етаклаб келган Виталий Левченко бошқармоқда.

Тажрибали рақибга қарши баҳс курашувчан, жанговор тарзда кечди. Ҳар икки жамоа ўйин якунига қадар тинимсиз равишда кураш олиб боришди.

Биринчи бўлимнинг 20-дақиқасида Алишер Собиржонов меҳмонлар дарвозасига йўл топиб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 52-дақиқасида эса Тожикистоннинг амалдаги чемпиони мувозанатни тиклади.

Шу тариқа, беллашув 1:1 ҳисобидаги жанговор дуранг билан якунига етди. Жамоанинг иккинчи даврага тайёргарлиги давом этади.

Халқаро ўртоқлик ўйини
Гулистон – Истиқлол (Тожикистон) 1:1
Гол:
Алишер Собиржонов 20.
Гулистон — Сарвар Ҳусанов, Озодбек Раҳабов, Турдибек Омонов, Ихтиёр Тошпўлатов, Улуғбек Шарипов (кўрик), Шаҳзодбек Ғофурбеков, Азамат Абдуҳалилов, Жавоҳир Неъматуллаев, Алишер Собиржонов, Асилбек Умурзоқов, Шоҳназар Норбеков.
Захирадан майдонга тушганлар: Бунёд Шодиев, Муҳаммад Исаев, Абдулазиз Неъматов, Шоҳжахон Юнусов, Исроил Маликов, Бобур Ёрбеков, Зуҳриддин Ибодуллаев, Беҳруз Абдуллаев.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг