\"Гулистон\" ўртоқлик баҳсида Про лига иштирокчиси \"Орол\"дан устун келди
"Гулистон" футбол клуби 3-йиғин доирасида илк назорат баҳсини Тошкентда Про лига иштирокчиси "Орол"га қарши ўтказди.
Беллашув 2:1 ҳисобида жамоамизнинг ғалабаси билан якунига етди. Голлар Азамат Абдуҳалилов ва Турдибек Омонов ҳисобига ёзилди.
Мураббийлар штаби ҳар икки бўлимда барча йигитларни синовдан ўтказди. Гарчи Про лига иштирокчисига қарши ўйнаган бўлсак-да, тўп назорати, хавфли вазиятлар сони ва ташаббус бўйича устунликка эришдик.
Шунингдек, бу баҳсда кўрикдан бир қатор футболчиларнинг имкониятлари баҳолаб олинди.
Жамоамизнинг йиғини давом этади. Эртага, 16 февраль куни "Сирдарё ФА" билан навбатдаги баҳс бўлиб ўтади.
Назорат ўйини.
15 февраль. "Одил Аҳмедов" футбол академияси майдони.
Орол — Гулистон 1:2
Голлар: Азамат Абдуҳалилов, Турдибек Омонов.
Гулистон — Сарвар Ҳусанов, Озодбек Раджабов, Турдибек Омонов, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Ихтиёр Тошпоатов, Алишер Собиржонов, Муҳаммад Исаев, Бунёд Шодиев, Асилбек Умирзоқов, Азамат Абдуҳалилов, Отабек Кабулов (кўрик).
Захирадан майдонга тушганлар: Азамат Аҳмедов, Исроил Маликов, Аслиддин Смоилов, Шоҳжахон Юнусов, Хуршид Одилжонов, Бобур Ёрбеков, Иброҳим Турсиналиев, Жавоҳир Назарқулов, Жаҳонгир Қурбонбоев, Абдулборий Восиджонов (кўрик).