«Гулистон» «Каттақўрғон»га қарши назорат баҳсини ўтказди
Мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик кўраётган «Гулистон» клуби «Каттақўрғон»га қарши назорат баҳсини ўтказди.
Томонларнинг ўзаро келишувига кўра, 35 дақиқадан 3та бўлимдан иборат баҳс ўтказилди. Унда самарқандликлар 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Мураббийлар штаби ушбу баҳсда кўрикдаги ўйинчиларни барчасига имконият берди. Бу эса ўйин сифати ва натижасига барибир ўз таъсирини ўтказди. Иккинчи 35 дақиқаликда қарийб асосий таркиб аъзолари майдонга туширилди. Улар рақибдан ўйин борасида асло қолишмади ва айрим жиҳатларда устунлик қилди, хавфли вазиятлар яратилди. Бироқ якуний нуқтани қўйишда омадимиз келмади.
Сўнгги 35 дақиқаликда ҳам йигитлар рақибдан устун жиҳатларини кўрсатди. Норбековнинг зарбаси дарвозаси тўсинига тегиб, ортга қайтди. Умурзоқов ва Ғофурбеков узоқ масофадан рақиб дарвозаси томон кучли зарба йўллаб кўришди.
Такрор айтамиз, бу ўйин жамоани тарк этган йигитлар ўрнини муносибларини тўлдириш йўлида катта хизмат қилади. Натижа эса муҳим эмас.
Жамоамизнинг расмий ўйинлари тез орада старт олади. Бунга қадар муносиб тайёргарлик кўришимиз муҳим вазифалардан биридир.
Жамоамиз кейинги назорат беллашувини 16-июль куни Про лига иштирокчиси «Ғазалкент»га қарши ўтказади.
Назорат беллашуви
Каттақўрғон – Гулистон 3:0
1-бўлим: Асадбек Эргашев, Усмонали Абдукаримов (кўрик), Исроил Маликов, Амир Баҳодиров, Зуҳриддин Ибодуллаев, Бобур Ёрбеков, Жасур Сайдазимов (кўрик), Муҳаммад Исаев, Камрон Йигиталиев, Беҳруз Абдуллаев, Жавоҳир Неъматуллаев (кўрик).
2-бўлим: Сарвар Ҳусанов, Озодбек Раҳабов, Ихтиёр Тошпўлатов, Искандар Бўсинов (кўрик), Турдибек Оманов, Азамат Абдуҳалилов, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Алишер Собиржонов, Бунёд Шодиев, Абдулазиз Неъматов (кўрик), Асилбек Умурзоқов.
3-бўлим: Раҳимжон Абдуқодиров (кўрик), Искандар Бўсинов, Усмонали Абдукаримов (Исроил Маликов), Жавоҳир Неъматуллаев, Турдибек Оманов, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Ихтиёр Тошпўлатов (Беҳзод Баҳодиров), Азамат Абдуҳалилов (Отабек Исматуллаев), Асилбек Умурзоқов, Шоҳжахон Юнусов, Шоҳназар Норбеков»,-дея ёзилади клуб расмий саҳифасида.