«Гулистон» футбол клуби Янгиер шаҳридаги БЎСМда «мастер-класс» ўтказди
Бугун “Гулистон” футбол клуби аъзолари Янгиер шаҳрида жойлашган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бўлишди.
Жамоа бош директори Жаҳонгир Жиямуродов, футболчилар Ихтиёр Тошпўлатов, Шоҳназар Норбеков, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Озодбек Раджабов ва Муҳаммад Исаевлар ушбу тадбирда қатнашди.
Тадбирда клуб ва болалар ҳамда ўсмирлар спорт мактаби ўртасида ўзаро боғлиқлик янада мустаҳкамланди.
Дастлаб, «Гулистон» клуби футболчилари БЎСМ тарбияланувчилари билан ўзаро танишиб, сўнг уларга “мастер-класс” ўтказишди, бирга машғулотларга киришишди. Шундан кейин академиянинг турли ёшдаги иштирокчилари билан ўзаро жамоаларга бўлиниб, бирга футбол ўйнашди.
Қизиқарли ва дўстона руҳда ўтган учрашув ёш футболчиларга катта таассурот қолдирди. Тадбир якунида БЎСМ ва клуб ўртасида мана шундай учрашувларни тез-тез ўтказишга келишиб олинди.