locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Гулистон» футбол академиясининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Дастлаб тантанали очилиш маросимини “Гулистон” клуби президенти Ойбек Шодмонқулович Ашурматов кириш сўзи билан очиб берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Гулистон» футбол академиясининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
photo: Guliston FK

«Гулистон» футбол академиясининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Бугун Гулистон шаҳрида “Гулистон” ПФК қошида ташкил этилган футбол академиясининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда вилоят футбол ассоциацияси, вилоят спорт бошқармаси, “Гулистон” клуби раҳбарияти, ёш футболчилар ва уларнинг ота‑оналари иштирок этишди.

Дастлаб тантанали очилиш маросимини “Гулистон” клуби президенти Ойбек Шодмонқулович Ашурматов кириш сўзи билан очиб берди. шунингдек, мамлакатимизда, жумладан, Сирдарё вилоятида футболга бўлган эътибор, амалга оширилаётган ижобий ишлар, “Гулистон” футбол клубининг режалари, академиянинг ташкил этиш жараёнлари борасида тўхталди. Шундан кейин клуб бош мураббийи Аббос Эргашев, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Анвар Бўронов сўзга чиқиб, ушбу академия борасида йиғилганларга тушунтиришлар беришди. Ёш футболчиларнинг ота-оналари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Тадбир якунида ёш футболчиларга жамоамиз раҳбарияти томонидан либослар топширилди. Мураббийларга эса машғулотлар учун зарурий барча спорт анжомлари тақдим этилди. Катта мақсадлар билан ташкил этилоган академия фаолияти янада мустаҳкам бўлиши йўлида тилаклар билдирилди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг