Гулистон Биринчи лига учун рўйхатдан ўтказган 25 нафар футболчининг барчасини мавсум давомида майдонга туширди
Гулистон Биринчи лигадаги 7-беллашувини ўтказди. Айни шу баҳсда мураббийлар штаби бир қатор ўйинчиларни синовдан ўтказди.
photo: Guliston FK
Гулистон Биринчи лига учун рўйхатдан ўтказган 25 нафар футболчининг барчасини мавсум давомида майдонга туширди.
Куни кеча Гулистон Биринчи лигадаги 7-беллашувини ўтказди. Айни шу баҳсда мураббийлар штаби бир қатор ўйинчиларни синовдан ўтказди.
Натижада 7-турга келиб жамоамиз биринчи лига учун рўйхатдан ўтилган 25 нафар футболчининг барчасига имконият берилди.
Шу тариқа, бу мавсумда дебютини ўтказмаган футболчи қолмади. Бу ўйинларда 22 та гол уришга эришдик. 4 бор ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқиб, «Марказ» минтақасида энг яхши кўрсаткичга эгамиз.
4-июн санада бизни «Оқ-тепа»га қарши меҳмонда баҳс кутмоқда.
Иброҳим Жалолов
Редактор