locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Гулистон» Бехруз Абдуллаев трансферига эълон қилди

Иқтидорли ҳужумчи «Металлург» ёшлари ва «Олимпик-МобиУз»да ўйнаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Гулистон» Бехруз Абдуллаев трансферига эълон қилди
Фото: Гулистон ПФК

Янги йилда янги мақсадларни кўзлаётган «Гулистон» жамоаси таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

«Гулистон» ПФК 2026 йилги мавсум олдидан Бехруз Абдуллаев билан шартнома имзоланганини маълум қилади.

Иқтидорли ҳужумчи «Металлург» ёшлари ва «Олимпик-МобиУз»да ўйнаган. Бекобод клуби сафида 2023 йилда U-21 турнирида 22 та гол уриб, чемпионат тўпурари бўлган. Ўзбекистон U-21 жамоаси билан 2024 йилда CAFA мусобақасида 3-ўринни эгаллаган ва 2 та гол урган.

Бехруз Абдуллаевнинг футболчилик фаолияти:
Туғилган санаси: 31.07.2005
Амплуаси: Ҳужумчи.
Ўйнаган жамоалари: «Металлург» (2023-2024), «Олимпик-МобиУз» (2025).

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг