locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Гулистон» Азамат Аҳмедов билан хайрлашди

Азамат биринчи даврадаги баҳсларида битта ўйинда майдонга тушди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Гулистон» Азамат Аҳмедов билан хайрлашди
Фото: Гулистон ПФК

“Гулистон” ПФК ўтган ярим йилликдан кейин таркибни трансформация қилиш жараёнини давом эттирмоқда.

Клуб матбуот хизмати хабар тарқатишича, юзага келган танаффус ва мавсумнинг иккинчи қисми олдидан “Гулистон” жамоаси тажрибали дарвозабон Азамат Аҳмедов билан келишувни ўзаро тўхтатганини маълум қилади ва футболчи билан дўстона хайрлашган.

Азамат биринчи даврадаги баҳсларида битта ўйинда майдонга тушди ва 67 дақиқа давомида жамоа дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

“Клуб раҳбарияти ярим йиллик фаолияти учун Аҳмедовга миннатдорчилик билдиради ва унинг кейинги фаолиятига омад ҳамда зафарлар тилаб қолади”, - дейилади клуб хабарида.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг