«Гулистон» Ҳаким кубоги-2026ни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади
Сирдарё вилояти Ҳаким кубоги гуруҳ босқичи 1-тур ўйинлари бўлиб ўтди. «Гулистон» футбол клуби дастлабки баҳсда «Жиззах ФА»га қарши ўйнаб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Асилбек Умрзоқов дублга эришган бўлса, Азамат Абдуҳалилов, Шоҳназар Норбеков ва жамоамиз кўригида бўлиб турган ҳимоячи Шуолим Тошимов биттадан гол урди.
Тажриба ва маҳорат борасида рақибдан тўлиқ устунлик қилган жамоамиз ҳисобни янада йирик кўринишга олиб келиши ҳам мумкин эди. Кўп вазиятларда жиззахликларга дарвоза устун ва тўсинлари ёрдамга келди.
Жамоа 2-тур баҳсини эртага, 23 февраль куни «Осиё» жамоасига қарши ўтказади. Баҳс соат 13:30 да бошланади.
Ҳаким кубоги-2026.
«A» гуруҳи. 1-тур.
ГУЛИСТОН – ЖИЗЗАХ ФА 5:0 (2:0)
Ҳакамлар: Сардор Ҳасанбоев, Самандар Назирқулов, Лазиз Ҳасанов.
Голлар: Азамат Абдуҳалилов, 22, Асилбек Умрзоқов 28, 77, Шоҳназар Норбеков 55 (пеналти), Шуолим Тошимов 60.