locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Гулистон» 29-июндан машғулотларга қайтади

АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионати муносабати билан Биринчи лига жамоалари ҳам ёзги таътилга йўл олганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Гулистон» 29-июндан машғулотларга қайтади
photo: Guliston FK

АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионати муносабати билан Биринчи лига жамоалари ҳам ёзги таътилга йўл олганди.

«Гулистон» жамоаси ҳам «Жиззах ФА»га қарши баҳсдан кейин футболчиларга қисқа муддатли дам беришга қарор қилганди. Энди жамоамиз 29-июндан яна машғулотларга қайтади. Бизни олдида Биринчи лига ва Ўзбекистон кубогидаги ўйинлар кутмоқда.

Ёзги йиғин давомида футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклаш ва мавсумнинг қолган қисмига яхшилашга эътибор қаратилади. Шунингдек, «Бунёдкор», «Металлург», «Каттақўрғон» ва «Ғазалкент» жамоалари билан назорат ўйинлари ташкил этилади. Бу ўйинларнинг саналарини кейинчалик батафсил маълумот берамиз.

Шунингдек, селекция ишлари ҳам давом эттирилади. Йиғинга бир қатор тажрибали ва ёш ўйинчилар ҳам таклиф этилади ҳамда таркиб шакллантирилади. Бу борада клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби фаол тарзда шуғулланмоқда»,–дея ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг