locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гукеш ва Синдаров ўртасидаги жаҳон чемпионлиги баҳси Женевада ўтказилади

Жаҳон чемпионлиги баҳси 14 та классик партиядан иборат бўлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) 2026-йилги жаҳон чемпионлиги баҳси Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтишини расман тасдиқлади. Амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу ва даъвогар, ўзбекистонлик Жавоҳир Синдаров 25-ноябрдан 15-декабргача чемпионлик учун баҳс олиб боради.

Мазкур тўқнашув шахмат тарихидаги энг ёш жаҳон чемпионлиги баҳси сифатида қайд этилади. Учрашув бошланишига келиб ҳар икки гроссмейстер ҳам 20 ёшда бўлади. Синдаров ушбу имкониятни 2026-йилги Номзодлар турнирида ғолиб чиқиш орқали қўлга киритган бўлса, Гукеш амалдаги жаҳон чемпиони сифатида ўз унвонини ҳимоя қилади.

Жаҳон чемпионлиги баҳси 14 та классик партиядан иборат бўлади. Томонлардан бири 7,5 очкони биринчи бўлиб қўлга киритса, ғолиб деб эълон қилинади. Агар 14 та партиядан сўнг ҳисоб тенг бўлса, чемпион тай-брейк баҳслари орқали аниқланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг