locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гризманн жароҳати сабаб «Мальорка»га қарши баҳсни ўтказиб юборади

Ушбу баҳс 25 январь куни бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Атлетико» жамоаси Ла Лиганинг 21-турида «Мальорка»га қарши учрашувга тайёргарлик кўрмоқда, бироқ ҳужумчи Антуан Гризманн ушбу ўйинда майдонга туша олмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Гризманн тиббий кўрикдан ўтди ва унда чап сон мушакларида енгил чўзилиш аниқланган. Жароҳат жума куни, 23 январь куни машғулот вақтида юзага келган. Футболчининг мусобақаларга қайтиш муддати тикланиш жараёнига боғлиқ бўлади.

Якшанба куни, 25 январь санасида «Атлетико» Ла Лиганинг 21-тури доирасида «Мальорка» билан баҳс олиб боради. Айни пайтда жамоа 20 турдан сўнг 41 очко жамғариб, турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам «Барселона»дан ортда қолиш саккиз очкони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг