locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гризманн учун талабгор жамоалар сони ошди

Гризманннинг “Атлетико” билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гризманн учун талабгор жамоалар сони ошди
ФОТО: Getty images

“Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманн фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манбага кўра, франциялик форвард хизматига учта клуб жиддий қизиқмоқда. Булар “Ал-Ахли” (Саудия Арабистони), “Ал-Ваҳда” (БАА) ва “Шарлотт” (АҚШ) жамоалари номи айтилмоқда. Ушбу учала клуб ҳам франциялик ҳужумчига аниқ таклиф юборган.

Шунингдек, “Интер Майами”, “Лион”, “Ювентус” ва «Галатасарой» ҳам футболчи атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.

Гризманннинг “Атлетико” билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Бу мавсум ҳужумчи “матрасчилар” сафида барча мусобақаларда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 1 марта ассист амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг