locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гризманн «Орландо Сити» билан тўлиқ келишувга эришди — Романо

Франциялик футболчи "Атлетико"ни тарк этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гризманн «Орландо Сити» билан тўлиқ келишувга эришди — Романо
ФОТО: Getty images

“Атлетико” форварди Антуан Гризманн фаолиятини океан ортида давом эттиради.

Журналист Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида маълум қилишича, франциялик футболчи “Орландо Сити”га ўтиши деярли ҳал бўлган.

МЛС вакилли Антуанни март ойидаёқ ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган, бироқ футболчи мавсум якунига қадар “Атлетико”да қолишга қарор қилганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, янги шартнома икки йилга мўлжалланган бўлиб, 2026 йил ёзидан кучга киради. Яқин вақт ичида Гризманн АҚШга йўл олиб, барча расмий жараёнларни якунлаши ва келишувнинг сўнгги тафсилотларини келишиб олиши кутилмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг