Гризманн МЛС йўл олиши мумкин. Унга асосий даъвогар клуб номи маълум бўлди
Фото: Getty Images
Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн фаолиятини океан ортида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Todofichajes хабар берди.
Қайд этилишича, франциялик 34 ёшли футболчига МЛС клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Хусусан, "Лос-Анжелес" Гризманн учун асосий даъвогар ҳисобланмоқда. Бу клубда Гризманнинг собиқ жамоадошлари дарвозабон Уго Льорис ва ҳужумчи Оливье Жирулар тўп сурмоқда.
Гризманнинг "матрасчилар" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охирида якунига этади. Transfermarkt портали французнинг бозор нархини 22 миллион еврога баҳоламоқда.
Антуан жорий мавсум Ла Лигада 34 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширган.