locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гризманн фаолиятини океан ортида давом эттириши мумкин – манба

Футболчи бир неча жамоалар вакиллари билан музокара ўтказмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гризманн фаолиятини океан ортида давом эттириши мумкин – манба
ФОТО: Getty images

“Атлетико Мадрид” ҳужумчиси Антуан Гризманн яқин кунларда MLS вакили “Орландо Сити” сафига ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбага кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар қизғин давом этмоқда ва сўнгги кунларда сезиларли силжиш кузатилган.

“Орландо Сити” клуби спорт директори Рикардо Морейранинг Мадридга ташрифидан сўнг трансфер бўйича жараён янада фаоллашган ва клуб Гризманни яқин ҳафталарда АҚШга олиб келишни мақсад қилган.

Жорий мавсумда 34 ёшли франциялик футболчи барча мусобақаларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.

Гризманнинг “Атлетико Мадрид” билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг