locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гризманн фаолиятини МЛСда давом эттиришга яқин турибди — Романо

Ҳозирда томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн яқин кунларда АҚШнинг «Орландо Сити» жамоасига ўтиши мумкин. Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, томонлар ўртасидаги музокаралар якунлий паллага кирган ва сўнгги кунларда сезиларли даражада силжиш кузатилган.

«Орландо Сити» спорт директори Рикардо Морейра ушбу трансферни тезроқ якунлаш учун шахсан Мадридга ташриф буюрган. Америка клуби 34 ёшли француз юлдузини яқин ҳафталар ичида ўз сафида кўришни ният қилган.

Маълумот учун, Антуан Гризманн «Атлетико»да 210 та гол билан клуб тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Жорий мавсумда у барча турнирларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг