Гризманн «Атлетико»нинг бу мавсумдаги мақсадларига тўхталди
Мадрид клуби Ла Лига турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда.
ФОТО: Getty images
"Атлетико" ҳужумчи Антуан Гризманн "матрасчилар"нинг мавсумнинг қолган қисмидаги мақсадлари ҳақида гапирди.
“Ўзимиз иштирок этаётган барча турнирларда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз. Буни амалга ошириш қийин бўлишини тушунамиз, аммо "Атлетико" улкан ишларни амалга оширмоқда. Биз ўйнашда давом этишимиз, футболдан завқ олишимиз ва голлар уришимиз керак", - дея ҳужумчининг сўзларини келтиради AS.
Маълумот учун, Испания чемпионатида ўтказилган 12 турдан сўнг Диего Симеоне шогирдлари 25 очко жамғариб, турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам "Реал" билан орадаги фарқ 6 очкони ташкил этмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист