locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гризманн АҚШ чемпионатида тарихий рекорд ўрнатди

«Орландо Сити» футболчиси мусобақадаги дастлабки 13 та учрашувининг 11 тасида камида битта гол ёки голли узатмани амалга оширган илк ўйинчига айланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Антуан Гризманн АҚШнинг МЛС чемпионатида янги тарихий натижага эришди. «Орландо Сити» футболчиси мусобақадаги дастлабки 13 та учрашувининг 11 тасида камида битта гол ёки голли узатмани амалга оширган илк ўйинчига айланди. Бу ҳақда МЛС расмий сайти хабар бермоқда.

Манбага кўра, Гризманн «Торонто»га қарши баҳсда битта гол уриб, яна битта голли узатмани амалга оширган. Шу тариқа, франциялик футболчи чемпионатга келганидан буён юқори натижадорлигини сақлаб келмоқда.

Тажрибали ҳужумчининг муваффақиятли ўйинлари «Орландо Сити»нинг турнир жадвалидаги мавқеига ҳам ижобий таъсир кўрсатган. Клуб Гризманн гол урган учрашувларда ҳали бирор марта мағлубиятга учрамаган.

Маълумот учун, 35 ёшли Гризманн МЛСдаги дастлабки 13 та учрашувида 10 та гол уриб, 6 та голли узатмани амалга оширган. «Орландо Сити» эса айни пайтда Шарқий конференцияда еттинчи ўринни эгаллаб турибди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг