locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гризман тўртинчи бор ота бўлди, лекин...

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гризман тўртинчи бор ота бўлди, лекин...
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризман тўртинчи бор ота бўлди. Бу ҳақда футболчининг ўзи ижтимоий тармоқларда хабар берди.

15-июнь куни Гризманнинг Шай исмли қизи дунёга келди. Бу унинг оиласида 8-апрелда туғилмаган биринчи фарзанди бўлди.

Қизиғи шундаки, футболчининг учта фарзанди: Миа (2016), Амаро (2019) ва Алба (2021) 8-апрель санасида дунёга келган. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда кўплаб ўзига хос мемларга ҳам сабаб бўлган эди.

Маълумот учун, Гризман ўтган мавсум Ла Лигада 38 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг “Атлетико” билан тузган амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг