locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гринвуд ёзда Саудия чемпионатига йўл олиши мумкин

Тransfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гринвуд ёзда Саудия чемпионатига йўл олиши мумкин
ФОТО: Getty images

«Марсел» вингери Мейсон Гринвуд мавсум якунида Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда L'Equipe хабар берди.

Манбага кўра, 24 ёшли футболчи Саудия Пролигаси клубларининг асосий трансфер мақсадларидан бирига айланган.

«Манчестер Юнайтед» академияси тарбияланувчиси 2024 йилда 26 миллион евро эвазига «Марсел»га ўтганди. Ушбу мавсум у клуб сафида барча мусобақаларда 36 та баҳсда майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 8 та голли узатма амалга оширди. Гринвуднинг «Марсел» билан шартномаси 2029 йилга қадар амал қилади. Тransfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг