Гринвуд фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
24 ёшли «Марсель» ва Англия терма жамоаси вингери Мейсон Гринвуд жорий мавсум якунлангач, Саудия Арабистонига кўчиб ўтиш имкониятини кўриб чиқмоқда. L'Equipe нашри хабар беришича, футболчи жаҳон футбол юлдузларини ўз сафларига қўшиб олишга интилayotgan Саудия Про-лигаси клублари учун асосий мақсадга айланган.
Лига раҳбарияти Гринвудни ўз жамоаларига жалб қилиш учун катта маблағ ажратишга тайёр. Футболчига қизиқиш билдирган аниқ бир клуб номи ҳозирча ошкор этилмаган. Гринвуд атрофидаги вазиятни Испания ва Англиянинг етакчи клублари ҳам диққат билан кузатиб бормоқда.
«Манчестер Юнайтед» академияси тарбияланувчиси 2024 йили 26 миллион евро эвазига «Марсель» билан шартнома имзолаган эди. Ушбу мавсумда у клуб сафида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Гринвуднинг «Марсель» билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади, унинг трансфер нархи эса Transfermarkt портали томонидан 50 миллион еврога баҳоланмоқда.