Гринвуд «Барселона»га ўтиши мумкин
24 ёшли вингер 2024 йил ёзида Франция жамоаси сафига қўшилган.
ФОТО: Getty images
“Марсель” вингери Мэйсон Гринвуд Ла Лигага кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда TeamTALK хабар берди.
Манбага кўра, унга “Барселона” қизиқиш билдирмоқда. “Кўк-анорранглилар” Гринвудга шартнома таклиф қилишга тайёр.
Футболчининг ўзи ҳам топ клублардан бирига ўтишга қарши эмас. Каталонияга кўчиб ўтишни истамоқда ва агентларига музокаралар олиб бориш топшириғини берган.
24 ёшли вингер 2024 йил ёзида Франция жамоаси сафига қўшилган. Мэйсоннинг “Марсель” билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист