locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гримальдо “Олтин тўп” учун Ламин Ямални танлади

У, шунингдек, Фабиан Руис ҳам мукофотга муносиб футболчилардан бири эканини таъкидлаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Испания терма жамоаси ҳимоячиси Алекс Грималдо 2026 йилги “Олтин тўп” соврини испаниялик футболчига насиб этиши керак, деб ҳисоблайди. Футболчи бу борада ўз танловини ҳам маълум қилиб, Ламин Ямалга овоз беришини айтди. Бу ҳақда у EFE агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.

Гримальдонинг фикрича, соврин учун асосий испаниялик номзодлар Родри ва Ламин Ямал ҳисобланади. У, шунингдек, Фабиан Руис ҳам мукофотга муносиб футболчилардан бири эканини таъкидлаган. Бироқ шахсий танлов масаласида Гримальдо Ламин Ямални афзал кўришини билдирган.

Ҳимоячи Испаниянинг ЖЧ-2026даги муваффақиятидан сўнг “Олтин тўп” учун курашда терма жамоа футболчилари ҳам асосий даъвогарлар қаторида бўлиши кераклигини қайд этди. Родри ва Ламин Ямал турнир давомида Луис де ла Фуэнте жамоасининг етакчи футболчиларидан бири бўлган.

Маълумот учун, 2026 йилги “Олтин тўп” учун 30 нафар футболчи номзодлар рўйхатидан жой олган. Улар орасида испаниялик Ламин Ямал, Родри, Пау Кубарси ва Марк Кукурелья ҳам бор. Мукофот ғолиби 26-октябрь куни бўлиб ўтадиган маросимда эълон қилинади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг