locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Грималдо «Барселона»га қайтиши мумкин

Футболчининг “Байер” билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Грималдо «Барселона»га қайтиши мумкин
ФОТО: Getty images

“Байер” клуби футболчиси Алехандро Грималдо “Барселона”га қайтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Алфредо Мартинес хабар берди.

Манбада айтилишича, “кўк-анорранглилар” спорт директори Деку чап қанот ҳимоясини кучайтириш устида иш олиб бормоқда.

30 ёшли испаниялик футболчи эса асосий вариантлардан бири сифатида кўрилмоқда.

“Доришунослар” вакилининг шартномасида 20 миллион евролик товон пули кўрсатилган.

Маълумот учун, Алехандро фаолияти бошида “Барселона”нинг иккинчи жамоасида тўп тепган, аммо асосий таркибда майдонга тушмаган. Футболчининг “Байер” билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг