Грилиш ва Де Брюйне бир жамоада тўп суриши мумкин
Фото: Getty Images
"Манчестер Сити" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жек Грилиш фаолиятини "Наполи"да давом эттириши мумкин, дея хабар беради The Sun.
Манбага кўра, 29 ёшли англиялик футболчи "шаҳарликлар"ни тарк этишга тайёр. Италия клуби эса унга жиддий қизиқмоқда.
"Наполи"га ўтиши учун Грилиш маошини жиддий даражада камайтиришга тўғри келади. Қолаверса, унга АПЛ жамоалари ҳам таклиф тайёрламоқда. Хусусан, “Астон Вилла” ҳам собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи.
Transfermarkt портали Жекнинг нархини 28 миллион евро деб баҳолаган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист