locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Грилиш мавсум охиригача сафдан чиққан бўлиши мумкин — Мойес

«Эвертон» бош мураббийи жамоа вингерининг соғлиғи ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Эвертон» бош мураббийи Давид Мойес жамоанинг етакчи вингери Жек Грилишнинг жароҳати бўйича ёқимсиз хабарни маълум қилди. Мураббийнинг сўзларига кўра, англиялик юлдузнинг жароҳати кутилганидан анча жиддий бўлиб чиқиши мумкин.

«Бизнингча, Жек Грилишга операция керак бўлади. Бу ҳозирча 100 фоиз тасдиқланмади, аммо катта эҳтимол билан у мавсумнинг қолган қисмида бизга ёрдам бера олмайди», — дея Мойеснинг сўзларини келтирмоқда клубнинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаси.

Аввалроқ тарқалган маълумотларга кўра, Грилишга оёқ кафти суягининг зўриқиш натижасидаги синиши ташхиси қўйилган эди. Эслатиб ўтамиз, Жек «Эвертон» сафида «Манчестер Сити»дан ижара асосида тўп сурмоқда ва унинг келишуви шу йилнинг ёзида якунга етади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг