locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Грилиш «Манчестер Сити»ни тарк этиши мумкин

2025/2026 йилги мавсумни Жек ижара асосида «Эвертон» сафида ўтказган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Грилиш «Манчестер Сити»ни тарк этиши мумкин
ФОТО: Getty images

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Жек Грилиш ёзги трансферлар ойнасида клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Tribal Football нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, англиялик футболчининг мавсумолди йиғини учун жамоа қайдномасига киритилмагани унинг кетиши мумкинлиги ҳақидаги тахминларни кучайтирган. Шу билан бирга, Мадриднинг «Атлетико» клуби Грилишга қизиқиш билдириб, унинг трансферини кўриб чиқмоқда.

2025/2026 йилги мавсумни Грилиш ижара асосида «Эвертон» сафида ўтказган эди. «Сити»нинг янги бош мураббийи Энцо Мареска Грилишнинг келажаги ҳақида изоҳ беришдан тийилди. Айни пайтда футболчининг клуб билан шартномаси яна бир йил амал қилади.

Хабар қилинишича, «Атлетико» уни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бироқ молиявий шартлар трансферга асосий тўсиқ бўлиши мумкин. Чунки Грилиш «Манчестер Сити»да ҳафтасига тахминан 350 минг евро маош олади ва мадридликлар бундай маош тўлашни режалаштирмаяпти.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг