locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Грилиш келажаги борасида бир қарорга келган

Шунингдек, унга «Астон Вилла» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Грилиш келажаги борасида бир қарорга келган
ФОТО: Getty images

«Манчестер Сити» вингери Жек Грилиш фаолиятини «Эвертон»да давом эттиришни хоҳламоқда. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.

Манбага кўра, 31 ёшли футболчи ушбу мавсумни ижара асосида ўтказаётган «Эвертон»га келаси ёзда доимий равишда қўшилишни режалаштирмоқда. Шунингдек, унга «Астон Вилла» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Грилиш ушбу мавсумда «Эвертон» сафида АПЛнинг 2 та баҳсида майдонга тушди, бироқ самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.

Футболчи мавсум давомида «ирислар» раҳбарияти ва мураббийлар штабини жамоада қолишга муносиб эканига ишонтирмоқчи.

Маълумот учун, Грилишнинг «Манчестер Сити» билан шартномаси келаси ёзда якунланади. Шу сабабли у ёзда эркин агентга айланиши мумкин.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг