locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Грилиш «Эвертон»га қандай шарт билан ўтиши маълум

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Грилиш «Эвертон»га қандай шарт билан ўтиши маълум
Фото: Getty Images

“Манчестер Сити” яримҳимоячиси Жек Грилиш “Эвертон”га ўтмоқда. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.

Манбага кўра, тез орада футболчи тиббий кўрикдан ўтиши керак эди. Шундан сўнг муаммолар аниқланмаса, шартнома имзоланади ва бу ҳақда расман эълон қилинади.

“Эвертон" 29 ёшли Грилишни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олган. "Ирислар" футболчини келаси ёзда тахминан 50 миллион фунтга (58 миллион евро атрофида) сотиб олишлари мумкин.

Англия чемпионатининг биринчи турида "Эвертон" сафарда "Лидс"га қарши баҳс олиб боради. Ўйин 18 август, душанба куни бўлиб ўтади.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг