Грилиш — «Эвертон» футболчиси (Романо)
Фото: Getty Images
“Манчестер Сити” яримҳимоячиси Жек Грилиш фаолиятини “Эвертон”да давом эттириша яқин турибди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, Ливерпул клуби 29 ёшли футболчининг ижараси борасида “шаҳарликлар” билан келишувга эришди.
Англия футболчининг ўзи ҳам “Эвертон”га ўтишга рози бўлди. Бугун тиббий кўрик бўлиб ўтади.
Ўтган мавсумда Грилиш Англия Премьер-лигасида 20 ўйин ўтказиб, 1 тадан гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Грилиш фаолияти давомида “Астон Вилла” ва “Ноттс Каунти” клубларида ҳам ўйнаган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист