Грилиш АПЛда ой футболчиси деб топилди
У ўтган ойда 3 ўйинда 4та голли узатмани амалга оширди.
ФОТО: Getty images
"Эвертон" вингери Жек Грилиш Премьер-лигада август ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.
30 ёшли англиялик футболчи дастлабки 3 турда шерикларига 4 та голли пас узатди.
Шу тариқа, у фаолиятида илк маротаба Англия Премьер-лигасида энг яхши футболчи совринини қўлга киритди.
Грилиш "Эвертон"га ёзда ижара асосида "Манчестер Сити"дан келиб қўшилганди. У 2024/25 йилги мавсум 32 ўйинда 3 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган эди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист