locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Григорий Колосовский: \"Рақиблар дарвозамиз ёнида бирорта хавфли вазиятга эга бўлишмади\"

Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Григорий Колосовский: "Рақиблар дарвозамиз ёнида бирорта хавфли вазиятга эга бўлишмади"
PHOTO: Telegram

Про-лиганинг 6-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Олимпик" (2:0) учрашувидан кейин “Локомотив” устози Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.

“Майдоннинг ҳар бир қаричида кураш жиддий кечди, албатта, урилган голгача. Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик. Яна ҳар доимгидек яратган вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Биринчи даврадаги ўйинни инобатга олсак, бу баҳсни принципиал десак бўларди.

Учрашувга яхши тайёрландик. Рақиблар дарвозамиз ёнида бирорта хавфли вазиятга эга бўлишмади. Биз эса яратаётган вазиятларимиздан фойдаланишни билишимиз керак. Албатта, жамоамизга саволларим бор. Урилган иккинчи голдан кейин ташаббусни рақибларга бериб қўйдик.

Аслида биз босимни давом эттириб, учинчи, тўртинчи голларни ҳам уришимиз керак эди. Бироқ биз ташаббусни тўлиқ рақибларга бериб қўйдик ва индивидуал футболга ўтиб олдик. Паслар орқали ҳужумга чиқишимиз керак бўлганди, лекин биз индивидуал сифатларга таянилиб қолдик. Шу сабабли рақиб ярим майдонида тўпни жуда кўп йўқотдик”,-дейди мутахассис

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг