Греция терма жамоаси ва «Олимпиакос» афсонаси Параскевас Андзас вафот этди
Греция миллий терма жамоаси ва «Олимпиакос» клубининг собиқ ҳимоячиси Параскевас Андзас 2026 йилнинг 25 май куни 48 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Ўзининг профессионал фаолиятини 1993 йилда «Пандрамиакос»да бошлаган Андзас кейинчалик «Ксанти» сафида тўп тепди ва 1998 йилда Греция гранди — «Олимпиакос» сафига кўчиб ўтди.
Афсонавий клуб таркибида у кўп карра мамлакат чемпиони бўлди, Греция кубогини қўлга киритди ва УЕФА Чемпионлар Лигасида мунтазам майдонга тушди.
Фаолияти давомида «Докса» ва яна «Ксанти» клубларида ҳам ўйнаган ҳимоячи 2007 йилда қадрдон жамоаси «Олимпиакос»га қайтиб, ўзининг ёрқин ўйинларини давом эттирди. Параскевас Андзас ўзининг ишончли ҳаракатлари билан на фақат клуб миқёсида, балки халқаро майдонда ҳам кучли ҳимоячилардан бири сифатида ном қозонган эди.
Андзас Греция миллий терма жамоаси сафида 1999 йилнинг 5 февралида Бельгияга қарши ўртоқлик учрашувида дебют қилган. У жамоасининг Евро-2004 саралаш баҳсларида иштирок этган бўлса-да, якуний ғолиблик қўлга киритилган турнир қайдномасига киритилмаган эди. Кейинчалик тажрибали ҳимоячи Греция бош жамоаси билан биргаликда Евро-2008 финал босқичида бевосита иштирок этган.