Грем Поттер Швеция миллий жамоасини бошқаришга тайёрлигини маълум қилди
Аввалроқ раҳбарият жамоа ЖЧ-2026 йўлланмасидан қуруқ қолгач Жон Дал Томассони истеъфога чиқарганди.
ФОТО: Getty Images
Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Грем Поттер Швеция миллий жамоасини бошқаришга тайёрлигини маълум қилди.
«Мен барча таклифларга очиқман, агар ёрдам бера олсам. Швеция жамоасини бошқариш — бу ажойиб иш. Менга Швеция ёқади, бу мамлакат ва унинг футболини севаман. Мен швед футболига кўп нарса қарздорман. Бу мен учун зўр вариант бўларди», — деди Поттер.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Швецияни Жон Дал Томассон бошқарган, аммо жамоа ЖЧ-2026 йўлланмасидан маҳрум бўлганидан сўнг лавозимидан озод этилган эди.
Грем Поттер эса 2011—2018 йиллар давомида Швециянинг «Эстерсунд» клубида фаолият юритган ва бу жамоа билан мамлакат кубогини қўлга киритган.