Гранит Жака фаолиятини «Ювентус»да давом эттириши мумкин
Швейцариялик яримҳимоячи ҳозирда «Сандерленд» шарафини ҳимоя қилмоқда.
ФОТО: Getty Images
«Ювентус» қишки трансфер ойнасида «Сандерленд» яримҳимоячиси Гранит Жакани сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Tuttosport хабар берди.
Манбага кўра, туринликлар швейцариялик яримҳимоячининг сифатларини жуда юқори баҳолашмоқда. Клуб унинг етакчилик фазилатлари, техник маҳорати, жисмоний тайёргарлиги ва тактик билимини алоҳида эътироф этмоқда.
Қайд этилишича, Жака ўтган ёздаёқ «Ювентус» таркибига қўшилиши мумкин эди, бироқ у Англия Премьер-лига клубини танлаган.
Жорий мавсумда ярим ҳимоячи «Сандерленд» сафида 11 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатма берди. Ҳозирда «қора мушуклар» АПЛ турнир жадвалида 19 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.
Насрулло Каримов
Журналист